Индонезияда зилзила юз берди

Олам

image

Бугун, 8 февраль куни Индонезиянинг шарқий қирғоқларида магнитудаси 5,5 балл бўлган зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология маркази (USGS) хабар бермоқда.

Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 06:36 да (Тошкент вақти билан 07:36) кузатилган. Зилзила маркази Серам оролида жойлашган Амахаи аҳоли пунктидан 123 км шимоли-шарқда қайд этилган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, худди шу туманда яна бир бор зилзила бўлган. Бу сафар унинг магнитудаси 4,9 балл дея баҳоланган.

Айни вақтда қурбон бўлган ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия зилзила

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг