Ўзбекистонликлар коронавирус ҳақида биладими?
Жамият
−
16 Март 2020
13446Хабарингиз бор кеча, 15 март куни соат 06:00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 инфекцияси аниқланди.
Бугун, 16 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди.
Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликнинг тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.
Короновируснинг мамалакатга кириши ортида одамларда орасида ваҳима кўтарилди. Илтимоий тармоқларда эса турли ёлғон маълумотлар тарқала бошлади. Шу сабабдан одамларнинг коронавирус ҳақида фикрини билиш учун сўровнома ўтказдик. Сўровнома иштирокчиларига қуйидаги саволлар берилди:
• Ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун қандай чоралар кўришимиз керак?
• Коронавируснинг қандай аломатлари борлигини биласизми?
• Ҳамма хавотирга тушиб бозорга югурди, бу қанчалик тўғри?
• Ўзбекистон коронавирусни енга олишига ишонасизми?
Респондентларнинг фикрини YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.