Конор Макгрегорга рухсат берилди

Спорт

image

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор Bellator кечасида иштирок этишига рухсат олди.

Bellator кечаси шу йилнинг 27 сентябрь куни Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида бўлиб ўтади. Конор 2017 йилда Bellator 187 мусобақасида жанжал чиқаришга ҳаракат қилган, кейинчалик эса бу иши учун барчадан кечирим сўраган эди.

Маълумот учун, Макгрегор 2018 йил 6 октябрь куни UFC таркибида енгил вазн тоифасидаги чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедовдан мағлуб бўлди. 

2019 йилнинг январида Невада Aтлетик Комиссияси UFC 229-да Ҳабиб Нурмуҳамедов билан жанжалдан кейин юз берган воқеа учун 50 минг AҚШ доллари миқдорида жарима тўлаш билан бирга Конор Макгрегор 6 ойга дисквалификация қилинганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг