Шавкат Мирзиёевнинг Туркистонга ташрифи якунланди
Local
−
15 May 2473 1 minute
Бугун, 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, унда муҳим ташаббусларни илгари сурган, ташкилот доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтган.

Шунингдек, Президент Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳамроҳлигида Ўзбекистон томонидан барпо этилган масжидни бориб кўрган ҳамда делегациялар раҳбарлари билан биргаликда Туркистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишган.

Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан учрашувлар ўтказган.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November