Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи муҳокама қилинди

Жамият

image

Маълумки, Ўзбекистон жорий йилнинг 14 сентябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо бўлди. Жорий йилнинг 15 октябрь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида ушбу Кенгашга аъзо давлатлар раҳбарларининг 7-саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбайжон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусейн Гулиев билан ташриф Озарбайжонга ташриф масалаларини муҳокама қилди. 

Мулоқот чоғида Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТТДҲК) мажлисида Ўзбекистон делегацияси иштирокига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ амалий масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Таъкидланганидек,  2009 йил 3 октябрь куни имзоланган ТТДҲКни тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини Ўзбекистон томонидан ратификация қилиниши мамлакатларга икки ва кўп томонлама шаклларда ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очади. 

Учрашувда савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Озарбайжон тадбирларини ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Баку Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг