Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди
Жамият
−
29 июл 1465 1 дақиқа
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди. Остона шаҳри аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Нурлибек Налибоев ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Остонада давлат раҳбари “Барис Арена” муз саройида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган.

Амалий ташриф якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкент шаҳрига жўнаб кетган.

Маълумот учун, “Келажак ўйинлари” ўзида анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини мужассам этган. Мусобақа жорий йил 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Барис Арена” муз саройида ўтказилган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашган.
Live
Барчаси