Шавкат Мирзиёев Уммонга боради
Жамият
−
04 Март 7594 1 дақиқа
Бугун, 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчсининг матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда Яқин Шарқдаги ҳозирги мураккаб вазият муҳокама қилиниб, юзага келган беқарорлик жиддий ташвиш уйғотаётгани қайд этилган.
Ўзбекистон Президенти Уммон ҳудудида содир бўлган бундай ҳаракатлардан хавотирда эканини билдириб, Ўзбекистон ҳар қандай қарама-қаршилик ҳамда зиддиятни сиёсий-дипломатик ва тинч йўллар билан, музокаралар орқали ҳал қилишнинг қатъий тарафдори эканлигини таъкидлаган.
Давлат раҳбари султонликнинг минтақада хавфсизликни таъминлаш борасида амалга ошириб келаётган фаол воситачилик роли ва изчил саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этган.
“Шунингдек, Уммонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Ватанига қайтариш учун яратилаётган шарт-шароит учун Султон Аъло Ҳазратларига чуқур миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Уммон султони Ўзбекистон етакчисига ҳамжиҳатлик ва бирдамлик туйғулари учун ташаккур изҳор этиб, Масқатга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф юксак савияда ўтишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги мураккаб вазият сабабли Уммон султонлигини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси11:37
11:04