Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шарифга ҳам ҳамдардлик йўллади
Олам
−
20:29 1255 1 дақиқа
Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги тиббиёт муассасасида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб болалар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида ёнғин чиқиши оқибатида камида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ёнғин вақтида бўлимда 16 нафар янги туғилган чақалоқ бўлган. Улардан фақат бир нафари қутқарилган.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеа юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни буюрган. Унинг идораси баёнотида ёнғин учун масъул шахслар аниқланиши ва уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши билдирилган.
Live
Барчаси