Шавкат Мирзиёев Россия вазирини қабул қилди
Жамият
−
24 Октябрь 2022 7185 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосар, Саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Комиссия фаолиятининг асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025