Шавкат Мирзиёев Россия вазирини қабул қилди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосар, Саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Комиссия фаолиятининг асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.


Rate Count

154

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends