Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анқарадаги маданий тадбирда қатнашди
Local
−
08:18 996 2 minutes
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари иштирокидаги Анқара саммити доирасида ташкил этилган маданий дастурда қатнашди. Бу ҳақда давлат етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, етакчилар Анқара шаҳридаги “Бештепа” мажмуасида Туркий давлатлар цивилизацияси боғини очган. Боғда ташкил этилган туркий давлатлар павильонларида анъанавий ўтовлар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилган. Улар туркий халқларнинг бой тарихий-маданий ва меъморий мероси, илм-фан ва маърифат соҳасидаги ютуқлари, ўзига хос анъаналари ҳамда бугунги тараққиётини акс эттиради.
.jpg)
.jpg)
Шунингдек, давлат раҳбарлари туркий халқларнинг ёзма ёдгорлиги ҳисобланган қадимги Ўрхун битикларининг нусхаси билан танишган. Бундан ташқари, миллий ўйинлар, камончилар ва тарихий либослардаги жангчиларнинг чиқишлари намойиш этилган. Шундан сўнг етакчилар эман кўчатларини эккан.
.jpg)
Бундай ташаббуслар тарихий хотира ва маданий меросни асраб-авайлаш, авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминлаш, шунингдек, умумий маънавий қадриятлар ва анъаналарга эга халқлар ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланган.
.jpg)
Шундан сўнг етакчилар “Malazgirt” марказига ташриф буюрган. Марказ номи туркий халқлар тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган 1071 йил 26 августдаги Малазгирт жангига ишора қилади.
.jpg)
Олий мартабали меҳмонларга чавандозлар, акробатлар ва каскадёрлар, шунингдек, ТДТга аъзо мамлакатлардан келтирилган отлар иштирокида эпик томоша намойиш этилган.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказган эди. Шунингдек, Анқарадаги Президент мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг учрашувидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтганди.
Live
All27 October