Шавкат Мирзиёев президентлик пойгасига қўшилди

Жамият

image

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди

Қайд этилишича, бугун, 12 май куни партия кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда муддатидан илгари ўтадиган президентлик сайловида Либерал-демократик партия номзодини кўрсатиш масаласи муҳокама қилинган. 

Партия сиёсий кенгаши аъзолари амалдаги Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 май кунм Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев Экологик партиядан Президентлик учун номзодини қўйган эди. Бугун, 12 май куни эса Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятов, “Адолат” социал-демократик партиясидан эса Робахон Маҳмудова Анваровна президентликка номзод сифатида партияларнинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев президентлик сайлови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг