Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гул қўйди
Жамият
−
12:25 1206 1 дақиқа
Бугун, 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда мамлакат етакчисининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу маҳобатли мажмуада Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихи, буюк алломалар ва жаҳонгир аждодларнинг сиймолари, юрт тараққиётидаги муҳим воқеалар ўз ифодасини топган.
.jpg)
Монумент чўққисидаги Ҳумо қуши озодлик ва эзгулик ғояларини, халқимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирок этган.
.jpg)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Шаҳидлар хотираси” хиёбонига Президент бошчилигида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уламолар, нуронийлар ва зиёлилар йиғилган ҳамда қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида ватан фидойилари ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилганди.
Live
Барчаси