Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакат етакчиси мазкур ташриф доирасида ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади. 

Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Билдирилишича, ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига аввалги ташрифи 2025 йилнинг 1 май куни бўлганди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг