Шавкат Мирзиёев Хоразмга етиб борди
Жамият
−
01 Май 6162 2 дақиқа
Бугун, 1 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, янги истиқболли режаларни белгилаш мақсадида Хоразм вилоятига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари вилоятга етиб бориши биланоқ, Хоразмда кўплаб замонавий меҳмонхоналар, дам олиш ва савдо марказлари барпо этилаётгани, келажакда сайёҳлар оқимини 5 миллионга етказиш мақсад қилинганини айтди. Аммо Урганч халқаро аэропорти аҳоли ва меҳмонларнинг талабига тўла жавоб бермаётгани танқид қилинди. Шунинг учун бу аэропортни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш кўзда тутилгани маълум қилинди. Президент компания ва лойиҳа раҳбарлари билан суҳбатлашди. Компания президенти Инчон халқаро аэропорти сиғими бўйича дунёда учинчи ўринда туриши, сервис бўйича етакчилардан бири эканини айтди. Урганч компаниянинг иккинчи аэропорти бўлишини таъкидлаб, уни янгилаш ва бошқариш режаларини маълум қилди.
Хорижий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда самолётлар олиб келиб, ташувларни кўпайтириш бўйича фикр алмашилди. Ушбу шерикликдан фойдаланиб, сервис бўйича Корея тажрибасини ўрганиш, ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ишга туширилган янги объектлар, йирик транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишиш мақсадида Хоразмга жўнаб кетгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси