Шавкат Мирзиёев Қаллибек Камолов хотирасини ёд этди
Жамият
−
13:20 2184 1 дақиқа
Бугун, 18 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сафарни бошлашдан аввал мамлакат етакчиси атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камаловнинг хонадонига ташриф буюрган. Қуръон тиловат қилиниб, марҳумнинг ҳаққига дуои фотиҳа қилинган.

Президент марҳумнинг ибратли ҳаёт йўли, эзгу ишлари ва эл-юрт равнақи йўлидаги хизматларини ёдга олган. Ўтганлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш, катталарни эъзозлаш ёш авлод учун ибрат эканини таъкидлаган.

Жорий йил февраль ойида вафот этган Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, аҳоли турмушини яхшилашга катта ҳисса қўшган.


Кейинги йилларда нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси сифатида кексаларни қўллаб-қувватлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва ёшлар тарбиясида фаол иштирок этган. Хизматлари “Шуҳрат” медали ва “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Live
Барчаси