Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан эртага, 29 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

“Келажак ўйинлари” ўзида анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини мужассам этган.

Мусобақа 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 май куни Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташриф билан борган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг