Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради
Жамият
−
26 Сентябрь 2022
10078Бугун, 26 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон ҳукумати делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қабулида бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Президент Жапаров учрашув натижалари икки мамлакат халқлари манфаатларидан келиб чиқиб, қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича ҳуқуқий жараённи тезроқ якунлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Суҳбат чоғида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига бўлажак давлат ташрифини муҳокама қилдилар, шунингдек, ташрифга мўлжалланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.
LiveБарчаси