Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади
Жамият
−
03 Март 3437 8 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони имзоланди.
Унга кўра, мамлакатда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатиш, давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой билим ва тажрибаси билан Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида қуйидагилар мукофотланади:
“Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” фахрий унвони билан
- Ҳосият Бобомуродова - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
- Бернара Рахимовна Кариева - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси профессори
- Мойра Набиевна Тошова - Бухоро шаҳридаги «Шайхул Олам» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Бухоро вилояти
- Клара Бекпўлатовна Тошпўлатова - Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг техник бўлими стандартлаш бўйича етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти
- Муқаддас Шомаҳсудовна Холиқова - Ўзбек Миллий академик драма театри актёри.
“Дўстлик” ордени билан
- Жузимгул Матековна Абдрасулиева - Чимбой туманидаги “Гужимли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
- Зафара Жумабаевна Алиева - Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг амалий санъат ашёлари бўйича эксперти
- Насиба Муратовна Ахмеджанова – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзтемирйўлмаштаъмир” акциядорлик жамияти электр машина цехи изоляция устаси
- Зарифа Нишоновна Аҳмедова - Шароф Рашидов туманидаги «Зомин асали» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Жиззах вилояти
- Нарзинисо Мирзоевна Боқиева - Бекобод туманидаги «Боқиева Назира» фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти
- Барно Саитназаровна Бердиева - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзоси
- Жамила Холмуродовна Бобаназарова - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор
- Надежда Васильевна Брюховецкая – “Uzbekistan Аirways” акциядорлик жамиятининг технологик бўлими бошлиғи
- Мухаббат Жабборовна Даминова - Сариосиё туманидаги “Орзу Даминзода” фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
- Динара Равильевна Зиганшина - Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг илмий-ахборот маркази директори
- Олия Хожамбердиевна Ибрагимова – “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг 1-Гидрометаллургия заводи кран машинисти, Навоий вилояти
- Феруза Бахтиёровна Каримова - Ҳ.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтининг петрология лабораторияси бошлиғи
- Ирина Александровна Матвиенко – “Nemolchi.uz” ижтимоий лойиҳаси раҳбари
- Умида Тўлқиновна Мухиддинова - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
- Насиба Шариповна Рўзметова - Хива туманидаги “Қўшчи каттабоғ” ва “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли, Хоразм вилояти
- Нигорахон Қурбоналиевна Убайдуллаева - Қувасой шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти
- Гулчеҳрахон Шокировна Ўрунбоева - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг органик деҳқончилик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси профессори, Андижон вилояти
- Муаттар Қобилжоновна Ҳамраева - Чилонзор туманидаги “Гавҳар” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Оқила аёллар” ҳаракати раҳбари, Тошкент шаҳри.
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
- Феруза Соибжановна Одилова – “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири
- Гулчехра Олимовна Аширова - Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими директори
- Дилбар Бобоқуловна Имомова - Самарқанд шаҳар нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Самарқанд вилояти
- Барно Патхуллаевна Каримова - Тошкент шаҳридаги “Иффатли келин” ўқув маркази таъсисчиси
- Эътиборхон Абдурауфовна Раҳмонова - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими бош мутахассиси
- Солиҳа Дусановна Тўраева - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тасарруфидаги Гулистон тумани ахборот-кутубхона маркази директори, Сирдарё вилояти
- Хуриниса Шараповна Усмонова - Наманган давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, Наманган вилояти.
II даражали “Саломатлик” ордени билан
- Нилуфар Исматовна Абдуллаева - Шофиркон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг бош патронаж ҳамшираси, Бухоро вилояти
- Нигора Фаттоховна Қамбарова - Шаҳрихон туманидаги «Шаҳрихон» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Андижон вилояти
- Эльвира Сабриевна Мансурская - Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси педиатри, Сирдарё вилояти
- Барно Фарҳодовна Муҳаммедова - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари
“Соғлом турмуш” медали билан
- Юлия Леонидовна Бобоева - Наманган вилояти сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг сузиш бўйича мураббийси
- Жамила Сейлбек кизи Куанишова - Учқудуқ туманидаги «Қулқудуқ» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Навоий вилояти
- Мухойёхон Ёқубжоновна Пазилова - Фарғона вилояти «Miss fitness» аёллар соғломлаштириш маркази раҳбари
- Хуршида Нарзуллаевна Холиқова - Самарқанд вилояти якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийси.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
- Садбарой Ахатовна Жумаева - Денов тумани ички ишлар бошқармасининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, Сурхондарё вилояти
- Ирода Хотам қизи Исмоилова - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм мутахассиси.
“Келажак бунёдкори” медали билан
- Маҳлиёхон Азизжон қизи Муксинова – “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси” масъулияти чекланган жамияти бош директорининг IT-хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича ўринбосари
- Мадина Инъомжон қизи Мухторова - Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази талабаси, Жиззах вилояти.
“Шуҳрат” медали билан
- Шахноза Абдуганиевна Абдувоҳидова – “UZINFOCOM” масъулияти чекланган жамиятининг рақамлаштириш бўйича директори
- Зарнигор Шухратовна Азимова - Навбаҳор туманидаги «Бешработ» маҳалла фуқаролар йиғинининг комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими, Навоий вилояти
- Юлдузхан Йўлдшовна Отажонова - Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабининг фортепиано ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
- Муқаддас Матёқубовна Отаева - Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, гул етиштирувчи, Хоразм вилояти
- Гулсара Есеновна Бердимбетова - Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институтининг кимё лабораторияси катта илмий ходими, Қорақалпоғистон Республикаси
- Ойчироқ Равшанбековна Бўронова - Қўрғонтепа туманидаги “Flowers Anya” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Андижон вилояти
- Зулайхо Бўтаева - Боёвут туманидаги “Боёвут агропилла” масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Сирдарё вилояти
- Инобат Йўлдош қизи Бўтаева - Чироқчи тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бош мутахассиси, Қашқадарё вилояти
- Нойира Раҳимовна Воҳидова - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институти лаборатория мудири
- Нилуфар Давроновна Жўраева - Бойсун туманидаги «Dream’s Shahrinaz» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ҳунарманд-каштачи, Сурхондарё вилояти
- Назира Салохиддиновна Зоҳидова - Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси гид-таржимони, Самарқанд вилояти
- Тамила Алишеровна Икромова - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston 24” ижодий бирлашмаси “Ахборот” бош муҳарририяти катта муҳаррири
- Ноила Мехрожовна Қамбаридинова - Тойлоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти
- Осиё Мирзали қизи Қудайбергенова - Зангиота тумани “Фаробий” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Тошкент вилояти
- Малика Маматмуратовна Қудратова - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Дўстлик тумани бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти
- Наибахон Сайдаминовна Мамадалиева - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар, давлат тили ва илмий-тадқиқот масалалари бўйича маслаҳатчиси
- Гулбаҳорхон Аҳмедовна Маматқулова - Фарғона имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Фарғона вилояти
- Кунел Илёсовна Масимова - Зарафшон шаҳридаги 15-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Навоий вилояти
- Зебохон Рихсибоевна Мўминова - Юнусобод туманидаги “Nova school” нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Тошкент шаҳри
- Лобархон Холматовна Норматова - Риштон туманидаги “Фурқат” фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
- Елена Геннадевна Созикина - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мутахассиси
- Гулчеҳра Қорабековна Тошбоева - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мутахассиси
- Гуландон Болтобаевна Холбоева - Қўшкўпир тумани кўзи ожизлар кутубхонаси мудири, Хоразм вилояти
- Малоҳат Хайдаровна Хунарова - Ангрен шаҳридаги “Oydin central service” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
- Салима Жўраевна Хурамова - Ғузор туманидаги “Ғузор қоракўлчилик” масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Қашқадарё вилояти
- Лайло Фрунзеевна Шарипова - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
- Гулсара Турсунбаевна Шерматова - Тошкент шаҳар Марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасининг кўкаламзорлаштирувчи-гул экувчиси
- Шахноза Агзамовна Эргашева - Қибрай туманидаги “Пўлат қадам” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Тошкент вилояти
- Саломат Алмардоновна Эсанова - Қумқўрғон туманидаги “Сайҳон” оилавий шифокорлик пункти дояси, Сурхондарё вилояти
- Эътиборхон Абдухалиловна Юнусова - Республика Маънавият ва маърифат марказининг Уйчи тумани бўлинмаси раҳбари, Наманган вилояти.
Live
Барчаси