Шавкат Мирзиёев “Аваза”да миллий таомлар фестивалига борди
Жамият
−
21:57 983 1 дақиқа
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркманистоннинг “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида ташкил этилган миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фестивалда тўққиз мамлакат – Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистоннинг пазандачилик анъаналари намойиш этилган.


Ўзбекистон стендида меҳмонлар мамлакатнинг турли ҳудудларига хос нон ва пишириқлар, қандолат маҳсулотлари ҳамда қуритилган мевалар билан танишган. Уларга новвойликнинг кўп асрлик анъаналари ҳақида сўзлаб берилган. Ошпазлар сомсанинг бир неча турини, шунингдек, шивит оши ва тухумбарак каби Хоразм таомларини тайёрлаш, нон ёпиш жараёнларини намойиш этган. Ўзбек паловининг турли хиллари ва миллий ошхонанинг бошқа таомлари ҳам меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинган.


Экспозициядан халқ ҳунармандчилиги намуналари ҳам ўрин олган. Риштон, Бухоро, Марғилон ва Самарқанд ҳунармандлари ўз маҳсулотлари ҳамда уларни тайёрлашнинг анъанавий усулларини намойиш этган. Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар фестивалга байрамона руҳ бағишлаган.





Делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон стенди билан танишгач, фестивалнинг бошқа миллий экспозицияларини кўздан кечирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь