Шавкат Мирзиёев Андижондаги кўчада сайр қилиб, аҳоли билан гаплашди
Жамият
−
23 Сентябрь 521 1 дақиқа
Бугун, 23 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласида ташкил этилган гастрономик туризм кўчаси билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Машраб ва Сарикуй кўчаларини қамраб олган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 18 миллиард сўм бўлиб, шундан 8 миллиард сўми республика бюджети, 10 миллиард сўми тадбиркорлар маблағи ҳисобидан молиялаштирилган.


Кўчанинг умумий узунлиги 1,2 километрни ташкил этади. У ерда пиёдалар ва велосипедлар учун кенг ва хавфсиз йўлаклар барпо этилган, замонавий ландшафт дизайни яратилган, фавворалар ва турли ёритиш воситалари ўрнатилган. Селфи ҳудудлари, очиқ спорт майдончалари, болалар учун экомайдончалар ҳамда оилавий дам олиш масканлари ташкил қилинган.


Ҳудуддаги 35 та савдо объектида 30 та тадбиркорлик субъекти 24/7 тартибда хизмат кўрсатади. Лойиҳа доирасида 100 та янги иш ўрни яратилган. Кўча кунига 10 мингдан зиёд аҳоли ва сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга.


Давлат раҳбари кўча бўйлаб сайр давомида аҳоли ва тадбиркорлар билан самимий мулоқот қилган.
Live
БарчасиМилей инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини танқид қилди
23 Сентябрь