Шавкат Мирзиёев ҳамда Нарендра Моди “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди
Жамият
−
19:36 1229 1 дақиқа
Бугун, 29 август куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, анъанага кўра, олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйган.

Шунингдек, мажмуа билан қисқача танишув давомида ушбу меъморий ансамблнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Ўзбекистонга етиб келганди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август