Шарқшунослик институти ректори ўзгарди

Жамият

image

Тошкент давлат Шарқшунослик институти ректори Абдураҳим Муталович Маннонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Абдураҳим Маннонов ўрнини Гулчеҳра Шавкатовна Рихсиева эгаллади.

Рихсиева Гулчехра Шавкатовна 1971 йилда туғилган, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди, доцент. 2019 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, Гулчеҳра Рихсиева аввал ТошДШИда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шарқшунослик институти ректор

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг