Шапкамга пуфланг, ҳайдовчи – ЙПХдаги эскилик сарқити тармоқда мазах қилиняпти

3-саҳифа

image

Йўл-патруль хизмати ходими бош кийимини ечиб, ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилганини аниқлаш мақсадида ундан пуфлашини сўрагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга ва кулгига сабаб бўлмоқда. 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот билан чиқди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Е.Алакўз кўчасида жойлашган деҳқон бозори олдида содир бўлган. 

Баёнотда айтилишича, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Мамедов Matiz русумли автомобилни тўхтатган. ЙПХ ходими ўзаро мулоқот вақтида бош кийимини ечган ва ҳайдовчидан пуфлашини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ЙПХ ходимлари билан боғлиқ бундай биринчи марта учраётгани йўқ. Сал аввал Жиззахда ЙПХ ходимлари ҳайдовчининг ичган-ичмаганини стаканга пучлатиб текширишга уринганди


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг