Шарманда! Жиззахда ЙПХ ходимлари ҳайдовчининг ичган-ичмаганини стаканда текширмоқчи бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззахда Йўл-патруль хизмати ходими хайдовчини спиртли ичимлик ичган-ичмаганини текшириш учун алкотестер ўрнига бир маротаба ишлатиладиган, қоғоздан тайёрланган стакандан фойдаланмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кулгига сабаб бўлмоқда. 

Гап шундаки, 5 нафар йўл-патруль хизмати ходими тунги вақтда йўлни тўсиб олиб, йўлда ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобилини тўхтатадилар. Ҳайдовчи барча ҳужжатлар жойида эканини айтади, у билан мулоқот қилган йўл-патруль хизмати ходими ҳам буни тасдиқлайди. Кейин ЙПХ ходими ҳайдовчининг спиртли ичимлик ичган-ичмаганини текширмоқчи бўлади. Ҳайдовчи эса буни алкотестер орқали амалга оширилишини айтади. ЙПХ ходимлари алкотестер ўрнига ҳайдовчининг спиртли ичимлик ичган-ичмаганини қоғоздан тайёрланган стаканда текширмоқчилигини айтади. Автомобилнинг рўпарасида турган ЙПХ ходими қўлида стаканни кўрсатгани эса автомобилнинг видео қайд этиш мосламасига тушади. 

Мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар ва кулгига сабаб бўлаётгани ортидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди. Унда ЙПХ ходимларининг алкотестер ўрнига стакандан фойдаланмоқчи бўлгани тан олинади. 

“Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах шаҳар Кимёгар маҳалласи Сайилгоҳ кўчасида 5 нафар ЙПХ ходимлари томонидан Cobalt тўхтатилган.  ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонқулов ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш мақсадида алкотестер ўрнига бир маротаба ишлатиладиган қоғоздан тайёрланган стакан кўрсатган.

Қайд этилишича, алкотестер воситасидан фойдаланилмаганлиги учун барча ЙПХ ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилади”, дейилади муносабатда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ 7 дона “Мета” русумли ва 6 дона “Alko Stop 8000S” русумли алкотестер воситалари билан таъминланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

алкотестер

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг