Шамандан Цискаридзегача. Зеленский уруш тарғиботчиларига санкция киритди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский урушни қўллаб-қувватлашда айбланган россиялик маданият ва спорт арбобларига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақдаги фармон кеча, 18 апрель куни Украина давлат раҳбари девони сайтида жойлаштирилди.

Маълум қилинишича, рўйхатга актёр Евгений Миронов, кинорежиссёр Егор Кончаловский, актриса Ирина Апексимова, ижрочи Никита Жигурда, қўшиқчи Ярослав Дронов (Шаман номи билан танилган), цирк артисти ва мушук ўргатувчи Юрий Куклачев, “Универа” юлдузи Виталий Гогунский, артист Оскар Кучера, режиссёр Александр Панкратов-Чёрний, балет юлдузи Сергей Полунин, “Любе” гуруҳи солисти Николай Расторгуев, Александр Розенбаум, рок-мусиқачи Игор (Гарик) Сукачев, Роман Чумаков (репер Жиган) ва Ваганова номидаги Рус балет академияси ректори Николай Цискаридзе киритилган.

Шунингдек, ушбу рўйхатдан қиличбоз Софя Великая, чанғичи Елена Вялбе, боксчилар Денис Лебедев ва Руслан Проводников, гимнастикачи Никита Нагорний ҳам ўрин олган.
Қайд этилишича, ушбу жисмоний шахсларнинг Украинадаги активлари музлатиб қўйилади, уларга мамлакатга кириш тақиқланади. Қолаверса, номзодлар Украина давлат мукофотларидан маҳрум бўлади.

Маълумот учун, Зеленский бундай тақиқларни мунтазам жорий этиб келади. Олдинроқ у Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг россияпараст арбоблар ва журналистларга қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорини кучга киритганди. Санкциялар рўйхатига 18 та ОАВ ва 71 киши киритилган. Улар орасида россияликлардан ташқари украиналиклар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатларини узайтиргани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик режими 90 кунга узайтирилган ва ушбу қонун жорий йилнинг 6 августгача амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг