Шакира 55 млн евролик судда Испания ҳукуматини ютди
Олам
−
18 Май 1451 2 дақиқа
Бугун, 18 май куни Испания Олий суди жаҳон юлдузи ва кўплаб топ ҳитлар соҳибаси Шакира фойдасига 55 миллион евро қайтарлишини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Испания Олий судининг тегишли буйруғи билан колумбиялик қўшиқчи Шакирага ундан бир пайтлар ундириб олинган жарима пулларини фоизи билан қайтариб бериш бўйича қарор чиқарилди.
Суд баённомасига кўра, Шакира 2011 йилда Испанияда 183 кун бўлган аммо муҳожирлардан олинадиган солиқни тўламагани учун жаримага тортилган. Аммо қўшиқчи Испания судига бир неча маротаба апелляция аризаси билан мурожаат қилган. Суд уни солиққа тортиладиган муддат давомида мамлакатда бўлганини исботловчи далиллар етишмаганлиги учун ишни жаҳон юлдузининг фойдасига ҳал қилган.
Шакира суддаги ғалабасидан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жамоатчиликнинг шафқатсиз таъқибларига, обрўсини тўкиш учун уюштирилган кампаниялар, соғлиғи ва оиласининг фаровонлигига таъсир қилган уйқусиз тунларга чидаганидан сўнг, ниҳоят адолат қарор топганидан қувончда эканини билдирган.
“Деярли ўн йил давомида менга айбдор сифатида муносабатда бўлишди. Жараённинг ҳар бир босқичи ошкор қилинди, бузиб кўрсатилди ва кучайтирилди. Менинг исмим ва оммавий имижимдан фойдаланиб, қолган солиқ тўловчиларга таҳдидли хабар юборилди. Бугун бу қора кунлар парчаланиб кетмоқда ва бу адолатли суд қарорининг кучи билан амалга оширилмоқда”, дейди қўшиқчи.
Шунингдек, у суддаги ғалабасини иқтисодий ва руҳий ҳалокат эвазига худди шундай айбсизлигни бошдан кечираётган минглаб оддий инсонларга бағишлашини билдирган.
Қайд этиш жоиз, тўлов тахминан 24 миллион евро даромад солиғи ва деярли 25 миллион евро товон пулини ўз ичига олади. Бироқ солиқ идораси Олий судга мурожаат қилишини ва якуний қарор чиқмагунча тўлов амалга оширилмаслигини билдирган.
Олий судга кўра, жарималар ноқонуний бўлган. Чунки Шакира 2011 йилда Испанияда расман 163 кун яшаган. Бу эса уни солиқ тортилувчи резидент деб ҳисоблаш учун белгиланган чегарадан 20 кун кам. Иш 2011 йилдан кейинги солиқ йилларига тааллуқли эмаслиги билдирилган.
Шакира 2024 йилда Испаниянинг “El Mundo” нашрига берган интервьюсида солиқ идорасининг унинг ишлари бўйича амалга ошираётган текширувлари “инквизиция суди”дан фарқ қилмаслигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шакиранинг Рио-де-Жанейро соҳилида ўтказган бепул концертига 2 миллион киши ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси