Шахмат: Ўзбекистон Исроилни мағлуб этди
Спорт
−
17 Сентябрь 2024 7156 1 дақиқа
Венгрия пойтахти Будапештда давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6-тур ўйинлари ортда қолди.
Бу турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси исроиллик шахматчиларга қарши дона суриб, 2.5-1.5 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, аёллар жамоаси Нидерландия билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Исроил устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси турнир жадвалидаги ўрнини икки поғонага яхшилаб, 10 очко билан 5-ўриндан жой олди. 12 очко билан Ҳиндистон терма жамоаси карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келмоқда.
7-турда эркаклар терма жамоаси Украина терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Аёллар терма жамоаси эса грециялик шахмат усталарига қарши дона суради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь