Шахмат қиролига ўзбекона чопон кийдирилди (видео)
Спорт
−
26 Декабрь 2023
7070Кеча, 25 декабрь куни Самарқанд шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун келган жаҳоннинг 1-рақамли шахматчиси норвегиялик Магнус Карлсенга чопон кийдирилди.
Очилиш маросимида машҳур шахматчилар Магнус Карлсен, Нодирбек Абдусатторов, Гукеш Доммаржу, Фабиано Карауна, Левон Аронян сингари шахмат юлдузлари, Вишванатан Ананд сингари жаҳон чемпионлари қаторида ФИДE президенти Аркадий Дворкович, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Ёшлар Ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.
Соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақа қуръасига кўра, Карлсен дастлабки босқични оқ доналарда бошлайдиган бўлди.
Маълумот учун, дунёнинг 200 га яқин энг кучли шахматчилари иштирок этадиган мусобақада Ўзбекистон шарафини эркаклар ўртасида 20 нафар, аёллар ўртасида 13 нафар шахматчи ҳимоя қилади.
LiveБарчаси