Шахмат: Бугун Ўзбекистон жамоаси Украина билан баҳслашади

Спорт

image

Бугун, 18 сентябрь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Бу турда эркаклар ўртасида мусобақанинг амалдаги чемпиони Ўзбекистон жамоаси украиналик шахмат усталарига қарши дона сурса, аёллар жамоаси Греция билан баҳс олиб боради.

Баҳслар Тошкент вақти билан 18:15 да бошланади.

Ортда қолган 6 та турдан кейин Ўзбекистон эркаклар жамоаси 10 очко билан мусобақа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди, аёллар жамоаси эса 16-поғонада қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада Шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made