Шаҳар губернатори амалдорлар билан кўчада қор куради

Олам

image

Бугун, 9февраль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри губернатори вазифасини вақтинча бажарувчи Александр Беглов амалдорларни қор кураш учун кўчага олиб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Шаҳар ҳокими қор кураш учун белкуракни олиб Петроград туманига ҳудуд раҳбари Иван Громов ва вице-губернатор Владимир Кириллов билан йўл олган. Бундан ташқари вице-губернатор Любовь Совершаева Марказий туманни тозалаш билан шуғулланган.

Шаҳарда Беглов ташаббуси билан давлат хизматчилари учун шанбалик ўтказилган. Кўчаларни қордан тозалаш учун шаҳар маъмурияти қўмиталарининг ва идораларнинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари чақирилган.

Петербург губернатори 10 январь куни амалдорлар қор тозалаш ишлари билан кўпроқ шуғулланишини маълум қилган. Беглов шаҳар аҳолиси йўлларнинг музлашидан шикоят қилганидан сўнг шундай қарорга келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

1.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг