Шаҳзода Гарри гиёҳванд моддаларга муккасидан кетгани ҳақида гапирди
Олам
−
22 Май 2021
5747Сассекс герцоги, шаҳзода Гарри “The U.S. Sun”га берган интервьюсида гиёҳванд моддалар истеъмол қилгани ва мунтазам равишда бир кунда бир ҳафталик ичкиликни ичганини тан олди.
Гаррининг сўзларига кўра, у онаси, малика Дианадан жудо бўлгандан сўнг гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга муккасидан кетган.
Унинг сўзларига кўра, Гаррига Диананинг ўлими учун чинакамига мотам тутишга ҳеч қачон вақт ҳам, жой ҳам берилмаган. У бу азобдан қутулиш ниятида ичкилик ичган ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилган.
“Ичишга тайёр бўлганман, гиёҳванд моддалар истеъмол қилишни хоҳлаганман, чунки мен нима ҳис қилаётганимни унутиш ниятида бўлганман”, деган Сассекс герцоги.
Қайд этилишича, Гарри 17 ёшида марихуанадан фойдаланаётганда отаси, шаҳзода Чарльзнинг қўлига тушган. Шундан сўнг у реабилитация марказига жойлаштирилган.
Аввалроқ, Гарри қироллик ҳаётини ҳайвонот боғи ва асосий қаҳрамони телевизион кўрсатувда яшовчи “Трумэн шоуси” фильми билан таққослаганди.
Маълумот ўрнида, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь