Шаҳзода Гарри қироллик ҳаётини ҳайвонот боғига ўхшатди

Олам 3447
image

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ўзининг аввалги ҳаётини ҳайвонот боғи ва асосий қаҳрамони телевизион кўрсатувда яшовчи “Трумэн шоуси” фильми билан таққослади. У бу ҳақда актёр Дакс Шепард билан суҳбат чоғида гапирган, деб хабар бермоқда “Sky News”. 

Сассекс герцоги оила қура олмаслиги ёки онаси, Уэльс маликаси Диананинг фожиали тақдири ўзида такрорланишидан қўрқиб, 20 ёшида қироллик оиласини тарк этишни ўйлагани ҳақида гапирган. 

“Бу менинг ишим эди. Мен шунчаки табассум қилдим ва чидадим”, деган Гарри. 

Унинг сўзларига кўра, у ўзининг тақдири фарзандларида такрорланишини ҳам хоҳламаган. 

Шунингдек, шаҳзода унинг ўзгаришига ёрдам берган психотерапия тафсилотлари ҳақида гапирган. 

“Терапияни бошлашим билан менда шундай ҳис пайдо бўлди: мен бошимни қумдан тортиб, уни яхшилаб силкитиб, ниҳоят тартибга келгандек бўлдим”, деган у. 

Бундан ташқари, шаҳзода Гарри Лондондаги супермаркетда бўлажак рафиқаси Меган Маркл билан илк яширин учрашувлари ҳақида гапирган. Унинг аниқлик киритишича, учрашувлар давомида севишганлар бир-бирларини танимайдигандек тутишган. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди. Аммо шаҳзода Гарри Британия тахтига навбатда турган олтинчи шаҳзода бўлиб қолмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 2.9
t
×