Шаҳзода Чарльз набираси Арчига унвон бермайди — ОАВ 

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Чарльз набираси Арчининг (Сассекс герцоги Гаррининг ўғли — таҳр.) шаҳзода унвонини олишига йўл қўймайди. Бу ҳақда “Daily Mail” ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда. 

Манбага кўра, Уэльс шаҳзодаси тахтга ўтиргандан сўнг, қирол оиласининг асосий аъзолари сонини чеклашни режалаштирмоқда, бунда Сассекс герцоги Гарри ва Меган Марклнинг ўғли унвонга эга бўла олмайди. 

“Ҳатто Чарльз подшоҳ бўлганида ҳам, Арчи ҳеч қачон шаҳзода бўла олмаслиги ҳақида Гарри ва Меганга хабар берилган”, дейилган нашрда. 

Оммавий ахборот воситаларида таъкидланишича, шаҳзода Чарльз режалаштирган ислоҳот расман эълон қилинмаган. Тахмин қилинишича, у амалга оширилгандан сўнг фақат тахт ворислари ва уларнинг энг яқин қариндошлари унвонларга эга бўлади ва уларга давлат ҳисобидан моддий ёрдам ва полиция ҳимояси амалга оширилади. 

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўзининг оила аъзоларига набираси шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг ҳақиқатга мос келмайдиган ҳар қандай баёнотларини расмий равишда рад этишга рухсат берганди.  

Бунга Сассекс герцоги Гаррининг янги туғилган қизига Лилибет исмини бергани сабаб бўлиши мумкин. Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл жорий йилнинг 4 июнь куни иккинчи марта ота-она бўлди. Қизалоққа Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Гаррининг онаси — малика Диана шарафига Лилибет Диана дея исм қўйилган. Маълум бўлишича, Елизавета II ни тор оилавий доирада Лилибет дея чақиришади.   

Ҳозирда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. Уларнинг илк фарзанди Арчи 2019 йил 6 майда дунёга келган. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чарльз Арчи

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг