Шаҳрисабздаги боғчада бола кўп қон йўқотишдан вафот этди
Жамият
−
29 Июль 2022
16142Қашқадарё вилоятининг шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган бола вафот этди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 28 июль куни Шаҳрисабз шаҳридаги 1-Давлат мактабгача таълим ташкилотига мазкур МТТга қатнамайдиган 2014 йилда туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан биргаликда боғчага келган. Тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. С.Х. ҳамда А.Х.нинг онасининг илтимосига кўра қонунга зид равишда С.Х.ни ҳам олиб қолган.
Тушлик пайтида опа-сингил С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ҳожатхона ичкарисига кирган пайтда, синглиси ташқаридан ҳожатхона эшикни очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ, С.Х.нинг жароҳати чуқурлиги сабаб, кўп қон йўқотиш натижасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь