Шаҳрам Ғиёсовнинг кейинги жанги қачон ўтказилади?

Спорт

image

Профбоксда ярим ўрта вазн билан рингга тушадиган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги ноябрь ойида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Шаҳрам ҳамкорлик қиладиган “Мир бокса” промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, боксчи катта эҳтимол билан профессионал фаолиятидаги 15-жангини ноябрь ойи охирида ўтказади. Ғиёсовнинг бўлажак рақиби ва жанг манзили ҳозирча маълум эмас. Бироқ у қоида бўйича кейинги жангини WBA Regular чемпиони Эймантас Станионис ёки рейтингнинг биринчи поғонасида бораётган Вержил Ортисга қарши ўтказиши лозим.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангини 18 июнь куни АҚШнинг Нью-Орлеан штатида маҳаллий боксчи Ҳарольд Кальдеронга (27-1-0) қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Вержил Ортис Эймантас Станионис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг