Шаҳрам Ғиёсовнинг чемпионлик жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин
Спорт
−
04 Ноябрь
4703Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ва литвалик Эймантас Станионис ўртасидаги Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун жангининг Ўзбекистонда ўтказилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, айни пайтда WBA чемпионлик камари учун кечадиган ушбу жангни Ўзбекистонда ўтказиш учун промоутерлар музокараларни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғиёсовнинг чемпионлик жанги учун промоутерлик савдоси эълон қилингани хабар қилинганди.
8 ноябрь куни Ғиёсов – Станионис жанги учун промоутерлик савдоси ўтказилади. Агар томонлар шу куни келиша олмаса, промоутерлар учун очиқ савдо эълон қилинади.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь