Шаҳрам Ғиёсов мексикалик боксчи билан жанг қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов 2024 йил бошида профбоксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'ga маълум қилди.

“Январь ойида жанг қиламан. Ҳозирда бўлажак рақибим билан музокаралар ўтказилмоқда. Рақибим мексикалик ва у рейтингда топ-10'дан ўрин эгаллаган. Ҳозир исмини айта олмайман. Бир неча кундан кейин навбатдаги жангимга тайёргарлик кўриш мақсадида Америкага жўнаб кетаман”, дейди Ғиёсов.

Таъкидлаш жоиз, Ғиёсов охирги жангини 17 июнь куни америкалик Харольд Калдеронга қарши ўтказиб, фаолиятидаги 14-ғалабасини тантана қилганди. Калдерон эса фаолиятидаги дастлабки мағлубиятини айнан ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасидан қабул қилди. 

Маълумот учун, 30 ёшли Ғиёсов профбоксдаги умумий 14 та жангининг 9 тасида рақибларини нокаутга учратган. Ҳозирда янгиланган Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) рейтингида 1-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Харольд Калдерон Бутунжаҳон бокс ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг