Шаҳобиддиннинг кетидан Миразиз ҳам финалга йўл олди
Спорт
−
20 Сентябрь 2019 3672 1 дақиқа
Россининг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари Ўзбекистон терма жамоси учун муваффақиятли давом этади. 57 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Миразиз Мирзаҳалилов ярим финал жангини ўтказди.
Мўғулистонлик Ценбатар Эрденебатга қарши рингга кўтарилган вакилимиз яққол устунлик билан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Миразиз олтин медаль учун кечадиган жангда кубалик Ласаро Альваресга қарши баҳс олиб боради.
Аввалроқ,Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган 69 килограмм вазн тоифасида Бобоусмон Батуров бронза медалига сазовор бўлгани ҳақида хабар қилгандик.
Live
БарчасиНетаняху Трамп билан телефонлашди
24 Апрель
Ню-Ёркда черков ёниб кетди
24 Апрель