Шаҳобиддин Зоиров чорак финалга йўл олди
Спорт
−
31 Июль 2021
3559Олимпия ўйинларида -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Шаҳобиддин Зоиров чорак финал йўлида рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.
Ушбу беллашувда Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоировга Кабо Верде вакили Варела Даниэл рақиблик қилди. Рақибнинг бўй борасидаги устунлигига қарамай ҳакамларнинг қарорига кўра, ўзбекистонлик боксчи ғалабага эришди.
Шу тариқа, Зоиров чорак финалга йўл олди. У ярим финал учун кечадиган беллашувда филиппинлик Карло Пааламга қарши рингга чиқади.
Бухоролик боксчи илк босқичда туркиялик Батухан Чифтчини 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.