Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди (видео)
Жамият
−
26 Февраль
3335Бугун, 26 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Бугун, 26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида уни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Қолаверса, Шаҳбоз Шариф ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тор доирада ва делегациялар иштирокида музокаралар ўтказди. Улар оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот ҳам берди. Ташрифининг сўнгида Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон-Покистон бизнес форумида ҳам иштирок этди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель