ШҲТ Эрон ядровий келишувига қайтишга чақиради
Олам
−
04 Июль
5515Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) аъзолари барча томонларни Эрон ядровий дастури бўйича қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси қоидаларини амалга оширишга қайтишга чақирмоқда. Бу талаб ШҲТ саммити якунлари бўйича қабул қилинган Остона декларациясида кўрсатилган.
Билдирилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Эрон ядровий келишувининг "барқарор бажарилишини" муҳим деб ҳисоблайди. Қайд этиш жоизки, мазкур келишувдан АҚШ бир томонлама чиқиб кетган, кейин эса Ғарбий Европа давлатлари буни кузатишни тўхтатган.
ШҲТ “барча иштирокчиларни ҳужжатни ҳар томонлама ва самарали амалга ошириш бўйича барча мажбуриятларни қатъий бажаришга” чақиради.
Маълумот учун, 2015 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия Теҳрон ядровий дастури билан боғлиқ инқирозни енгиб чиқишга қаратилган Эрон билан қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини имзолаган эди. 2018 йилда АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп ушбу келишувдан чиқишга қарор қилган эди.
АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Вашингтонни ядровий келишувга қайтаришга тайёрлигини бир неча бор билдирган. Бироқ, 2022 йил кузида бир неча марта самарасиз музокаралардан сўнг, Вашингтон шартнома "деярли ўлик" эканини эълон қилган.
LiveБарчаси