“Сейдиқум” назорат-ўтказиш пункти очилиши кутилмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида “Сейдиқум” назорат-ўтказиш пунктини очиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи Мирзамир Сидиқов бугун, 23 июнь куни Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Депутат Ойбек Олтинбековнинг билдиришича, бугунги кунда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Сейдиқум”дан ташқари барча назорат-ўтказиш пунктлари аллақачон очилган. Унинг сўзларига кўра, уни очиш Бозорқўрғон тумани учун иқтисодий жиҳатдан фойдали бўларди.

Чегара хизмати раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси ўз ишини давом эттирмоқда. Томонлар назорат-ўтказиш пункти бўйича келишувларни муҳокама қилмоқда, унинг доирасида 18 июнь куни Наманганда учрашув бўлиб ўтган. 

“Ўтказиш пункти тўғрисидаги битимга, шу жумладан “Сейдиқум” ўтказиш пунктига ўзгартиришлар киритилди. Тез орада масала имзолаш учун киритилади”, дейди у.

Маълумот учун, “Сейдиқум” назорат-ўтказиш пункти Ўзбекистон томонидан Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳудудида жойлашган, Қирғизистон томонидан Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон тумани ҳудудига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги расмий битимларга кўра, ушбу маскан "автойўл" (икки томонлама ёки енгиллаштирилган) ўтказиш пункти ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасида жами 16 та автойўл назорат-ўтказиш пункти мавжуд. Икки давлат ўртасидаги чегараларни демаркация қилиш ва ўтказиш пунктлари фаолиятини тиклаб, кенгайтириш бўйича эришилган келишувларга кўра, ушбу масканлар босқичма-босқич ишга туширилмоқда


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг