Сергелидаги портлаш оқибатида 10 киши реанимацияга олинди

3-саҳифа

image

Бугун, 29 ноябрь куни Сергели туманида корхона ишчиларининг ётоқхонасида портлаш ва унинг оқибатида ёнғин юз бергани хабар қилинганд. Ҳодисада воқеа жойида бўлган 43 нафар ишчининг 18 нафари жароҳатлангани айтилганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ётоқхонадаги ёнғинда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу нохуш ҳодиса туфайли жабрланганларнинг саломатлигини жиддий назоратга олган.

Хусусан, ёнғин натижасида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 18 нафар фуқаро дарҳол Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. Айни пайтда барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, муолажа жараёнлари давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғиндан жабрланган шахсларнинг барчаси эркак киши бўлиб, уларнинг  10 нафари реанимация бўлимида даво муложаларини олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели

Баҳолаганлар

542

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг