Сергелидаги цехда йирик ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
16 Апрель 2021 6711 1 дақиқа
Кеча, 15 апрель куни соат 23:08 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулот ишлаб чиқариш цехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Садий кўчасидаги цехда бошланган ёнғинни ўчириш учун 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, корхонанинг 1000 кв метр майдони аланга ичида қолган.
Ёнғин 16 апрель куни соат тахминан 00:10 қуршаб олинган ва соат 2:05 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодисада жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тушмаган.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланяпти.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь