Сергелидаги портлаш ортидан 4 киши ҳибсга олинди – QALAMPIR.UZ манбаси
3-саҳифа
−
30 Сентябрь 2023
25589Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонанинг портлаши ортидан 4 киши ҳибсга олинди. Улар ушбу омборхона ҳудудида ижара шартномаси асосида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари директорларидир. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ва жиноий процессуал тартибда 4 киши қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг шахси, ушбу омбор ҳудудида қандай корхоналар ижара шартномаси асосида фаолият юритгани QALAMPIR.UZ’га маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, портлаш оқибатида ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйнинг 592 та хонадони, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланган.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
163 киши жароҳатланди, 2006 йилда туғилган Аброрхўжа Аббосхўжаев вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь