Сергелидаги портлаш ҳақида хориж нашрлари нима деяпти?

Жамият

image

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Мазкур даҳшатли воқеа хорижнинг бир қанча  машҳур телеканаллари, нашрлари томонидан ҳам кенг ёритилиб, дунё нигоҳи бугун Ўзбекистондаги фожиага қаратилди.

Масалан, Германиянинг “Deutsche Welle” нашри портлаш тўлқини шу қадар кучли эканини, уни зилзила ўчоғидан 30 км узоқликда жойлашган Нурафшон аҳолиси ҳам сезганини ёзган. 

Нашрнинг қайд этишича, Россия матбуоти портлаш чақмоқ уриши туфайли содир бўлганини иддао қилган.

“Reuters” нашри эса омбор тепаси улкан тутунли булут билан қопланганини, аммо портлаш сабаби дарҳол аниқланмаганини билдирган.

“Mash” Telegram-канали хабарига кўра, “Inter Logistics” МЧЖ омборида электромобиллар учун аккумуляторлар портлаб кетган, омбор эса зарба тўлқини таъсирида вайрон бўлган.

Қозоғистонинг “Tengrinews” сайтида қайд этилишича, портлаш содир бўлган логистика мажмуаси 2017 йил март ойида янги ташкил этилган  “Inter Logistics” МЧЖ ҚК негизида иш бошлаган. Объектга International Logistics Center - United Cargo Center Corporative номи берилган. 

Мажмуа товарларни қабул қилиш, сақлаш, божхона расмийлаштируви ва жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг