Seoul Mun’да чўкиб кетган йигитнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
25 Август 16215 1 дақиқа
Кеча, 24 август куни Тошкент шаҳридаги Seoul Mun сайилгоҳи ҳудудидан ўтган каналда чўкиб кетган 17 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 август куни 2008 йилда туғилган бола “Бўрижар” каналига тушиб кетган бош кийимини олиш мақсадида сувга тушган ва оқиб кетган.
Шамсутдиновга кўра, айни дамда текширув харакатлари давом этмокда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида жойлашган пляжда бир йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси