Сенсация: стол тенниси бўйича ЖЧда европаликлар ғолиб бўлди
Спорт
−
30 Ноябрь 2021
3273Кеча, 29 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида стол тенниси бўйича Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Аҳамиятлиси, унда 18 йилдан сўнг илк марта Европа вакиллари олтин медалга эга чиқишди.
Ушбу воқелик эркаклар ўртасидаги жуфтлик дастурида кузатилди. Унда швециялик Маттиас Фальк ҳамда Кристиан Карлсон дуэти финалда Жанубий Корея вакиллари Жанг Вужин ва Лим Жонгхун рақобат олиб боришди. Қолган барча йўналишлардаги олтин медалларга Хитой теннисчилари эгалик қилди. 5 карра Олимпиада чемпиони хитойлик Ма Лонг эса мусобақада иштирок этмади.
Эркаклар, яккалик:
1. Фан Зенг Донг (Хитой)
2. Трулс Морегард (Швеция)
3. Тимо Болль (Германия)
3. Льян Сзин Кунь (Хитой)
Аёллар, яккалик:
1. Ван Маньюй (Хитой)
2. Сун Инша (Хитой)
3. Мэн Чэнь (Хитой)
3. Ван Йиди (Хитой)
Эркаклар, жуфтлик:
1. Маттиас Фальк / Кристиан Карлсон (Швеция)
2. Жанг Вужин / Лим Жонгхун (Ж.Корея)
3. Лян Цзинкунь / Линь Гаоюань (Хитой)
3. Юкия Уда / Шунсуке Тогами (Япония)
Аёллар, жуфтлик:
1. Сун Инша / Ван Маньюй (Хитой)
2. Мима Ито / Хина Хаята (Япония)
3. Мэн Чэнь / Циань Тианйи (Хитой)
3. Ни Циалиан / Сара де Нутте (Нидерландия)
Микс:
1. Ван Чукин / Сун Инша (Хитой)
2. Томоказу Харимото / Хина Хаята (Япония)
3. Лин Юнжи / Чэн Ичинг (Хитой Таипейи)
3. Линь Гаоюань (Хитой) / Лили Чжан (АҚШ)
Сўнгги бор 2003 йил Франциянинг Париж шаҳрида ўтган дунё биринчилигида австриялик Варнер Шлагер яккалик дастурида Жаҳон чемпиони бўлган эди. Шундан сўнг, барча йўналишларда фақат осиёлик стол теннисчилар олтин медалларни қўлга киритишган.
Маълумот учун, мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Зоҳид Кенжаев иштирок этди ва саралашнинг биринчи даврасидаёқ мусобақа билан хайрлашди.
LiveБарчаси