Сенегал МТЖ Африка кубогидаги ғалаба учун мукофотланади

Спорт

image

Сенегал миллий терма жамоаси Африка кубогидаги тарихий ғалабаси учун мукофот сифатида ҳар бир футболчи 135 минг доллар миқдорида бонус олади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Бассиру Диомай Фай терма жамоа билан учрашув чоғида маълум қилди.

Сенегал терма жамоаси кеча, 21 январь куни кечқурун пойтахт Дакар шаҳрида давлат раҳбари билан учрашди. Учрашувда футболчиларга қўшимча равишда пойтахт жанубида жойлашган қирғоқбўйи ҳудудидан 1500 квадрат метр ер майдони ҳам ажратилиши эълон қилинди.

Президент Фай қарорига кўра, таркибдаги 28 нафар футболчининг ҳар бири 75 миллион CFA франки (тахминан 135 минг доллар) миқдорида пул мукофоти ҳамда 1500 квадрат метр ер участкасига эга бўлади. Умумий бонуслар ҳажми 3,7 миллион долларни ташкил этади.

Шунингдек, Сенегал футбол федерацияси аъзоларига 50 миллион CFA франки ва 1000 квадрат метр ер, Марокашга борган делегация аъзоларига эса 20 миллион CFA франки ва 500 квадрат метр ер ажратилиши айтилди. Бундан ташқари, Спорт вазирлиги ходимлари ҳам 305 миллион CFA франки миқдорида бонус олишади.

Мазкур ваъдалар Сенегал жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келаётган бир пайтда янгради. Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, мамлакат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 132 фоизига етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенегал Африка кубоги Бассиру Диомай Фай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг